«ички ишлар ходимлари» тегли мақолалар


Андижонда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар муштлашди
15 апрель 2023, 12:28

Андижонда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар муштлашди

Тармоқларда Шаҳрихон туманида ИИО ходимлари фуқаролар билан муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Уч фуқарога ЖКнинг 3 та моддаси билан ҳужжат расмийлаштирилди. Ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланди.

Тошкентдаги мактаблар ва уларнинг атрофи ички ишлар ходимлари томонидан қўриқланади
2 март 2023, 15:02

Тошкентдаги мактаблар ва уларнинг атрофи ички ишлар ходимлари томонидан қўриқланади

Тошкентдаги барча мактабларга ички ишлар ходимлари бириктирилади. Улар кун давомида муассаса ҳудуди ва унинг атрофидаги кўчаларда патруллик қилади. Пойтахт ИИББнинг қайд этишича, бу ота-оналарнинг бола ўғирлаш ҳақидаги миш-мишлар бўйича хавотирларига жавобан профилактик чора ҳисобланади.

ИИВ: «Ортиқча вазнга эга ходимлар 5−7 фоизни ташкил қилади»
9 декабр 2022, 17:55

ИИВ: «Ортиқча вазнга эга ходимлар 5−7 фоизни ташкил қилади»

ИИВ тизимидаги кадрларнинг 5−7 фоизи ортиқча вазнга эга ходимлардан иборат. Мунтазам равишда машғулотлар олиб борилиши туфайли семиз ходимлар сони ҳар йили камаймоқда. Вазирлик расмийсига кўра, антропометрик кўрсаткичлари юқори ходимларга махсус унвонлар берилмаяпти, юқори лавозимга тайинланмаяпти.

«23:00 дан кейин юриш мумкин эмас». Самарқандда туристларга нисбатан электрошокер қўллашди
23 май 2022, 12:04 2

«23:00 дан кейин юриш мумкин эмас». Самарқандда туристларга нисбатан электрошокер қўллашди

Самарқанд ИИБ ходимлари бир нафар қозоғистонлик ва икки нафар маҳаллий туристга нисбатан электрошокер қўллаган ҳолда мажбуран бўлимга олиб боришди. Видеоларда ходимлар шаҳарда «Хавфсиз тун» тадбири олиб борилаётгани ва соат 23:00 дан кейин кўчада юриш мумкин эмаслиги ҳамда уларга «режа» қўйилганини таъкидлашган. ИИВ «ходимлар хизмат вазифаси ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганини» маълум қилди.

Самарқанд ва Наманганда ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани айтилмоқда
23 май 2022, 10:14

Самарқанд ва Наманганда ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани айтилмоқда

Самарқанд ва Наманган вилоятларида ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани айтилмоқда, бунинг исботи эса видео лавҳаларда акс этган. Самарқандда ички ишлар ходими аёл кишини прокуратура биносидан чиқаришга уринаётганида ўз қўли билан хизмат кийимидаги погонини юлиб ташлаган, бунинг учун эса суд аёлни айбдор деб топган. «Эзгулик» жамияти тергов ва суд иши қонунга зид олиб борилганини айтмоқда. Намангандаги ҳолатда эса ЙПХ ходими ҳайдовчи билан тортишиб, унга боши билан зарба берган, инспекторга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Тошкентда ички ишлар ходимлари кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл 10 суткага қамалди
22 апрель 2021, 14:17

Тошкентда ички ишлар ходимлари кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл 10 суткага қамалди

Тошкентда ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб макулатура тўплаб юрган эркак ва аёлга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Хоразмда қимор ўйнаётганда ушланган шахслар ИИБ ходимларини куч ишлатганликда айбламоқда
4 сентябрь 2020, 20:58

Хоразмда қимор ўйнаётганда ушланган шахслар ИИБ ходимларини куч ишлатганликда айбламоқда

Хоразм вилояти Шовот туманида ички ишлар ходимлари қимор ўйнаётган 21 нафар фуқарони қўлга олган ва қиморга тикилган 43 млн сўмдан ортиқ қийматдаги пуллар мусодара қилинган. Қўлга олинганлардан бир неча нафари ички ишлар вазирига видеомурожаат йўллаб, ўзларига нисбатан куч ишлатилганлигини иддао қилган ва таналаридаги жароҳатларни кўрсатишган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг